Судьялар олий кенгаши ва Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамкорлигида икки ҳафталик ўқув-машғулотлари ўтказилди. Суд-ҳуқуқ соҳасини ёритиш масаласига бағишланагн ўқувларда оммавий ахборот воситалари ходимлари ва блогерлар, вилоят ва унга тенглаштирилган судларнинг матбуот котиблари иштирок этдилар.

Жараёнларда асосий эътибор суд тизимининг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш, бу борада журналист ва блогерларнинг ихтисослашуви, уларнинг маҳоратини ошириш ҳамда соҳанинг ўзига хос жиҳатлари билан таништиришга қаратилди. Айни жиҳатдан, ўқув-машғулотларида иштирок этган мутахассислар ўзларининг тажрибаларидан келиб чиқиб зарур тавсиялар билан ўртоқлашдилар. Айниқса, машғулотларда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Ғайрат Бозоров, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси Олимжон Ўсаров ҳамда АҚШ Олий судининг матбуот котиби лавозимида ишлаган, жамоатчилик билан ишлаш бўйича катта тажрибага эга, хорижлик эксперт Жэймс Иглиннинг фикр-мулоҳазалари қатнашчиларнинг мазкур йўналишдаги билимларини янада бойитди.


Якунда 81 нафар фаол иштирокчиларга сертификат ва Судьялар олий кенгаши томонидан чоп этилган “Судлар фаолиятини ёритишнинг ҳуқуқий асослари ва ўзига хос жиҳатлари” номли амалий-ҳуқуқий қўлланма топширилди.

Баҳодир Мўминов,
Наманган вилояти судининг жамоатчилик ва ОАВ
билан алоқалар бўлими бош консультанти

от Admin