Тошкентда махсус тест имтиҳонида бошқа фуқаро ўрнига кирмоқчи бўлган шахс ушланди
Тошкент шаҳрида махсус тест имтиҳонида бошқа фуқаро ўрнига кирмоқчи бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Жанубий Кореяда шартнома асосида меҳнат фаолиятини муваффақиятли тугатиб, Ўзбекистонга қайтган фуқаролар учун Тошкент шаҳрида тест имтиҳони ўтказилган. Унда қоидаларни бузиш оқибатлари ҳақида огоҳлантирилганига қарамай, рўйхатдан ўтган фуқаро М.Ф. ўрнига бошқа фуқаро киришга уринган вақтида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ходимлари томонидан ушлаб қолинган.
Ушбу ҳолат баёнлаштирилиб, тегишли ташкилотларга тақдим этилган. Тест имтиҳони қоидаларини бузган фуқаро 3 йил давомида ушбу имтиҳонда қатнашиш имкониятидан маҳрум бўлиши ҳамда қонунчиликда белгиланган жавобгарликка тортилиши мумкинлиги ҳақида яна бир бор огоҳлантирилган.
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ТОП–20 “Ақл марказлари” қаторидан жой олди
Бугун “метан заправкалар” ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади
“2-Халқаро Наманган авто фестивали” олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
Дастлабки эшитув институти
Дастлабки эшитув институти
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ёритишда фаоллиги учун Jurnalist24.uz жамоаси тақдирланди
Қозоғистон уруш сабаб келган россияликларни оммавий депортация қилмоқчи — ҳуқуқ ҳимоячилари