Тошкентда чорак баҳосини қўймаган ўқитувчи калтакланди
6151634 01.02.2020 Пустой класс в школе №47 города Читы. В школах Забайкалья прекращены занятия после выявления в регионе коронавируса. Евгений Епанчинцев / РИА Новости
Тошкент шаҳридаги 213-мактабнинг информатика фани ўқитувчиси калтакланди.
Миробод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати хабар беришича, ушбу ҳолат жорий йилнинг 3 ноябрь куни тахминан соат 9.15 ларда, яъни танаффус вақтида мактаб биносининг 2-қаватида содир бўлган.
Шу мактабни 2021 йил тамомлаган, Миробод туманида истиқомат қилувчи 2004 йилда туғилган Т. М. ҳамда унинг дўсти, Миробод туманида истиқомат қилувчи, 2004 йилда туғилган Ғ.Б. мактабнинг информатика ўқитувчиси билан гап талашиб, ўқитувчига тан жароҳати етказиб, воқеа жойидан қочиб кетишган.
Ҳуқуқбузарлик содир этган фуқаро Т. М. 213-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Т. Мнинг акаси эканлиги аниқланган.
Ўқитувчи С.Ахмедов, М.Т.га 1-чоракда информатика фанини яхши ўзлаштирмаганлиги сабабли чорак баҳо қўймаслигини айтганидан сўнг, ўқитувчи ва ўқувчи ўртасида келишмовчилик келиб чиққан. М.Т. ушбу ҳолатни акаси Т.М.га айтган. Т.М. вазиятга ойдинлик киритиш учун ўртоғи Б.Ғ. билан мактабга келиб, ўқитувчига тан жароҳати етказган.
Ушбу ҳолатдан хабардор бўлган мактаб раҳбари С.Иргашева ўша заҳотиёқ ИИОФМБ га хабар берган.
Нохуш ҳолат бўйича ҳозирги кунда Миробод тумани ИИОФМБ да суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ТОП–20 “Ақл марказлари” қаторидан жой олди
Бугун “метан заправкалар” ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади
“2-Халқаро Наманган авто фестивали” олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
Дастлабки эшитув институти
Дастлабки эшитув институти
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ёритишда фаоллиги учун Jurnalist24.uz жамоаси тақдирланди
Қозоғистон уруш сабаб келган россияликларни оммавий депортация қилмоқчи — ҳуқуқ ҳимоячилари