Самарқандда саммит пайти талабаларга таътил бериладими?
Самарқанд шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммити ўтказилиши муносабати билан ҳудуддаги олий таълим муассасалари талабаларига таътил берилиши ҳақида интернетда хабарлар тарқалди. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бунга расмий жавоб берди.
Таъкидланишича, хабарларда асос йўқ.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ушбу хабарлар асоссиз экани ва ўша кунлари Самарқанддаги барча олий ўқув юртларида тасдиқланган ўқув жадвалига кўра дарс жараёнлари одатдагидек давом этишини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, 10-11 ноябрь кунлари Самарқандда Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммити ўтказилиши муносабати билан шаҳардаги айрим кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракати вақти-вақти билан чекланади.
Ягона Давлат Имтиҳони (ЯДИМ) жорий этади
Оддий хонадан бошланган буюк йўл
“GOLDEN HOUSE”истеъмолчиларга 1 млрд 128 млн қайтарди
ҲАМДАРДНОМА
АДОЛАТ – БОШ МЕЗОН
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Маъмурий судларда суднинг фаол иштироки