Ўзбекистонда йил бошидан бери қанча одам ипотека кредитларини олгани маълум қилинди
Марказий банк 2022 йилнинг 10 ойида аҳолига ажратилган ипотека кредитлари бўйича маълумот берди.
Унга кўра, аҳолига ажратилган ипотека кредитлари қолдиғи 2017 йилга қараганда 5,8 баробарга кўпайиб, жорий йилда 44,3 трлн сўмга етган.
Тошкент шаҳри 2022 йилда ажратилаётган ипотека кредитлари бўйича қолган вилоятларга қараганда бир неча бор олдинда бормоқда — 3,5 трлн сўм. Бу борада 955 млрд сўм кўрсаткич билан Самарқанд кейинги ўринда қайд этилган.
Кредитларнинг 76 фоизи янги қурилган — бирламчи бозордаги уйларга ажратилган. Йил бошидан бери 59 мингга яқин фуқарога ипотека кредитлари берилган.
Кредит расмийлаштираётган мижозлар 58 656 нафар бўлса, уларнинг 59 фоизини эркаклар, 41 фоизини аёллар ташкил этган. Ипотека кредитларининг асосий қисмини 31-50 ёш оралиғидаги фуқаролар олмоқда — 70 фоиз.
Йил бошидан бери ипотека кредитларининг молиялаштириш манбалари:
- Молия вазирлиги — 8,3 трлн сўм;
- Банк ўз маблағлари — 2,9 трлн сўм;
- Ипотекани қайта молиялаштириш манбалари — 143,1 млрд сўм.
Банклар томонидан ажратиладиган ипотека кредитларининг ўртача фоиз ставкаси йил бошидан бери 1,1 фоизга юқорилаб, ҳозирда 23,5 фоиз бўлиб турибди.
Янги тартиб доирасида ажратилган ипотека кредитлари эса 2022 йилда деярли ўзгармаган — 17,2 фоиз.
BYD UZBEKISTAN мурожати асосида “GASGO OIL” МЧЖ ҚКга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ
«Грин-карта» ҳозирча йўқ
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Халқ банки – тутумингиз борми?
Rossiyalik olimlar Sibir daryolarini O’zbekistonga yo’naltirish imkoniyatini o’rganadilar
Маҳаллий ҳокимликларда САМАРАЛИ ТИЗИМ
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиштизимидаги ислоҳотлар.
Туркманистон Марказий Осиёда биринчи бўлиб пластик пулни муомалага киритди
Ғазога гуманитар ёрдам етказиб бериш келишилган даражадан пастлигича қолмоқда.