Наманганда МЧЖ раҳбарлари 700 млн сўм кредит пулини талон-торож қилди
Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментининг Тўрақўрғон тумани бўлими томонидан АТ «Халқ банки» Наманган вилояти филиалининг марожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда, «И.Н.» МЧЖ раҳбари О.Т. ва жамиятнинг норасмий раҳбари Т.Д. ўзаро тил бириктириб, ушбу банк филиалидан автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатишни ташкил қилиш учун ажратилган 700 миллион сўм кредитни «Й.П.» МЧЖ ҳисоб рақамига ўтказиш орқали кредит маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.
Шунингдек, тижорат банки масъул шахслари кредит маблағлари ҳисобидан асбоб-ускуна етказиб берилгани бўйича мониторинг тадбирларини ўтказиш чораларини кўрмагани оқибатида давлат ва жамият манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
BYD UZBEKISTAN мурожати асосида “GASGO OIL” МЧЖ ҚКга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ
«Грин-карта» ҳозирча йўқ
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Халқ банки – тутумингиз борми?
Rossiyalik olimlar Sibir daryolarini O’zbekistonga yo’naltirish imkoniyatini o’rganadilar
Маҳаллий ҳокимликларда САМАРАЛИ ТИЗИМ
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиштизимидаги ислоҳотлар.
Туркманистон Марказий Осиёда биринчи бўлиб пластик пулни муомалага киритди
Ғазога гуманитар ёрдам етказиб бериш келишилган даражадан пастлигича қолмоқда.