Наманганда 79 нафар ўқитувчига компенсация пуллари берилмай келаётгани маълум бўлди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари вакили (омбудсман)нинг Наманган вилоятидаги минтақавий вакили Жаҳонгир Валиевга Наманган шаҳар 2-сонли Давлат ихтисослаштирилган мактаб интернатининг собиқ ходимлари ишдан бўшатилганидан сўнг компенсация тўлаб берилмаганлигидан норози бўлиб мурожаат қилишди.
Мурожаатчиларнинг ёзишича, жорий йилнинг июнь ойида масъул вазирлик ва идораларига қилган мурожаатлари самара бермаган.
Минтақавий вакил томонидан амалдаги қонунчилик асосида иш ташкил этиб, тегишли мутахассисларни жалб қилган ҳолда мурожаат ўрганилди. Аниқланишича, мурожаатчиларнинг розилиги билан Ўзбекистон Республикаси меҳнат кодексининг 67-моддаси 2-қисмида “технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги (100-модда иккинчи қисмининг 1-банди) сабабли улар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган. Лекин, уларга иш қидириш даври учун тўлаб берилиши керак бўлган компенсация пуллари берилмаган.
Шундан сўнг, Омбудсман томонидан фуқаролар манфаатида судга даъво аризаси киритиш учун тегишли маълумотлар олиш мақсадида иш берувчи муассасага сўровлар киритилди. Эътиборли жиҳати шундаки, компенсация масаласи судгача бормай қисқа муддат ичида ижобий якунланди.
Натижада жорий йилнинг 3 октябрь куни уч нафар мурожаат қилган ўқитувчилар ва шу қаторида етмиш олти нафар ўқитувчига жами 213 млн сўмга яқин компенсация пуллари тўлаб берилди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати
Матбуот анжумани:
Chodak tog‘li hududlarida xavfsizlik va qonuniylik — ustuvor yo‘nalish
Чодак худудидаги ноқонуний кўнгилочар объектлар бартараф этилмоқда
НАТАШАЛАР ТУЗОҒИ
Мўйноқ ҳудудидаги яна бир янги излов қудуғида катта босимда табиий газ оқими аниқланди
BYD UZBEKISTAN мурожати асосида “GASGO OIL” МЧЖ ҚКга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ
Россияда ҳарбий разведка генералини отиб кетишди. У жароҳат олиб, шифохонага ётқизилди.
NAMANGAN TUMANLARARO MA’MURIY SUDI TOMONIDAN 2025-YILDA KO‘RIB CHIQILGAN OMMAVIY-HUQUQIY MUNOSABATLARDAN KELIB CHIQADIGAN ISHLAR YUZASIDAN AXBOROT