Наманганда икки аёл ва бир бола ис газидан вафот этди
Наманган вилояти Поп туманида она ва унинг вояга етмаган фарзанди ҳамда меҳмонга келган қайнона ис газидан заҳарланиб вафот этди. Ноябрь ойининг ўзида ис газидан 9 киши ҳалок бўлди.
20 ноябрь куни Наманган вилояти Поп туманида икки аёл ва бир бола ис газидан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда «Газета.uz»га Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.
Маълум қилинишича, соат 16:00 ларда туманнинг Тинчлик маҳалласида яшовчи фуқаро 1971 йилда туғилган Э.Т.(аёл), 2016 йилда туғилган, вояга етмаган Ф.Т. ҳамда меҳмонга келган қайнонаси 1947 йилда туғилган Д.Ю. уйни иситиш учун ўрнатилган темирдан ясалган печкага ёқилган табиий газдан чиққан ис газидан заҳарланиб, воқеа жойида вафот этди.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Расмий манбаларда эълон қилинган ҳолатларга кўра, ноябрь ойининг ўзида ис газидан 9 киши вафот этди. Куни кеча Қашқадарёда 17 ёшли қиз, аввалроқ Хоразмда ижарада турган икки йигит, орадан икки кун ўтиб Жиззахда қария аёл ва унинг икки набираси ҳамда Бухорода 2-синф ўқувчиси ис газидан ҳалок бўлганди.
Матбуот анжумани:
Chodak tog‘li hududlarida xavfsizlik va qonuniylik — ustuvor yo‘nalish
Чодак худудидаги ноқонуний кўнгилочар объектлар бартараф этилмоқда
НАТАШАЛАР ТУЗОҒИ
Мўйноқ ҳудудидаги яна бир янги излов қудуғида катта босимда табиий газ оқими аниқланди
BYD UZBEKISTAN мурожати асосида “GASGO OIL” МЧЖ ҚКга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ
Россияда ҳарбий разведка генералини отиб кетишди. У жароҳат олиб, шифохонага ётқизилди.
NAMANGAN TUMANLARARO MA’MURIY SUDI TOMONIDAN 2025-YILDA KO‘RIB CHIQILGAN OMMAVIY-HUQUQIY MUNOSABATLARDAN KELIB CHIQADIGAN ISHLAR YUZASIDAN AXBOROT