Ўзбекистонда ЙПХ ходимларига наркотестердан фойдаланишга рухсат берилиши кутилмоқда
Ўзбекистонда ЙПХ ходимларига наркотестердан фойдаланишга рухсат берилиши кутилмоқда. ИИВ тегишли ҳужжар лойиҳасини жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилди.
Унга кўра, ходимлар ҳайдовчиларнинг гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар таъсиридан маст ҳолатда эканлигини аниқлашда фойдаланади ва аниқланган ҳолатлар бўйича уларга нисбатан чора кўради.
«Текширув ЙПХ ходими томонидан махсус мослама (алкотестер, наркотестер) ёрдамида белгиланган тартибда транспорт воситаси ҳайдовчисининг оғиз бўшлиғидан чиқарилган ҳаводаги этанол буғлар концентрацияси миқдорини ёки биологик суюқлик (сўлак)да гиёҳвандлик ёхуд психотроп моддалар борлигини аниқлаш орқали ўтказилади», — дейилади ҳужжатда.
Ҳайдовчида алкотестерда ўтказилган текширув натижаларига эътироз мавжуд бўлган ҳолларда ёхуд унинг оғиз бўшлиғидан олинган биологик суюқлик (сўлак) наркотестер ёрдамида текшириб кўрилиб, унинг гиёҳванд модда истеъмол қилганлиги аниқланган ҳолларда ЙПХ ходими транспорт воситасини бошқараётган шахснинг алкоголли ичимликлар, гиёҳванд модда таъсирида ёки ўзгача тарзда маст ҳолатда эканлигини аниқлаш мақсадида тиббий текширувдан ўтказиш учун туман (шаҳар) даволаш-профилактика муассасаларига олиб боради.
Ягона Давлат Имтиҳони (ЯДИМ) жорий этади
Оддий хонадан бошланган буюк йўл
“GOLDEN HOUSE”истеъмолчиларга 1 млрд 128 млн қайтарди
ҲАМДАРДНОМА
АДОЛАТ – БОШ МЕЗОН
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Маъмурий судларда суднинг фаол иштироки