Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь—октябрь ойларида хориждан қиймати 31,1 миллион долларга тенг бўлган 115,1 мингта телевизор импорт қилинган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар қилди.

Қайд этилишича, телевизор импорти 2021 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 23,9 мингтага ошган.

Ўзбекистон 16 та давлатдан телевизор импорт қилган.

Ўзбекистон 10 ой мобайнида энг кўп телевизор импорт қилган давлатлар:

  • Хитой – 65,5 мингта;
  • Россия – 45,3 мингта;
  • Индонезия – 3,1 мингта;
  • Польша – 597 та.

от Admin