Бухоро вилоятида 5 кишилик оила ис газидан ҳалок бўлди
Бухоро вилоятининг Жондор туманида эр-хотин ҳамда уларнинг 2, 7 ва 11 ёшли фарзандлари ёнғин натижасида вужудга келган ис газидан заҳарланиб вафот этди.
5 декабрь куни Бухоро вилоятининг Жондор туманида беш кишилик оила ёнғин натижасида вужудга келган ис газидан заҳарланиб ҳалок бўлди. Мазкур маълумотни вилоят прокуратураси ҳам тасдиқлади.
Фожиа Охших қишлоғидаги уйлардан бирида содир бўлган. Соат 15:25 атрофида оила бошлиғи, 36 ёшли Н. В., унинг турмуш ўртоғи 34 ёшли Н. Т. ҳамда уларнинг 2, 7 ва 11 ёшли фарзандларининг жасадлари аниқланган.
Ушбу ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 259-моддаси 2-қисми (ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг шу қоидалар бажарилиши учун масъул бўлган шахс томонидан бузилиши баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ТОП–20 “Ақл марказлари” қаторидан жой олди
Бугун “метан заправкалар” ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади
“2-Халқаро Наманган авто фестивали” олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
Дастлабки эшитув институти
Дастлабки эшитув институти
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ёритишда фаоллиги учун Jurnalist24.uz жамоаси тақдирланди
Қозоғистон уруш сабаб келган россияликларни оммавий депортация қилмоқчи — ҳуқуқ ҳимоячилари