Ўзбекистонда 250 та уй-жой мулкдорлар ширкати томонидан 20 млрд сўм талон-торож қилинган
Ўзбекистонда 250 та уй-жой мулкдорлар ширкати томонидан 20 миллиард сўм маблағлар талон-торож қилинган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Уй-жой фонди инспекцияси раҳбари Азлар Содиқов маълум қилди.
Унинг қайд этилишича, кўп квартирали уйларга хизмат кўрсатувчи жами 1000 га яқин бошқарув органлари фаолияти ўрганилди. Ўрганиш натижаларига кўра 250 та уй-жой мулкдорлар ширкатлари томонидан жами 20 миллиард сўм маблағларни талон-тарож ёки уй-жой мулкдорларига зарар етказгани аниқланди.
Шундан 50 га яқин ширкат раҳбарларига нисбатан жиноий ишлар қўзғатилиб, 700 миллион сўмга яқин маблағлар ширкатлар ҳисобига қайтарилган.
Шунингдек, кўп квартирали уйлар ва уларга тегишли туташ ҳудудларда олиб борилган таъмирлаш-тиклаш ишлари ўрганилганда жами қиймати 14 миллиард сўм миқдорда 57 та қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган.
Ҳозирда пудрат ташкилотларига нисбатан жиноий ишлар қўзғатилган.
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ТОП–20 “Ақл марказлари” қаторидан жой олди
Бугун “метан заправкалар” ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади
“2-Халқаро Наманган авто фестивали” олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
Дастлабки эшитув институти
Дастлабки эшитув институти
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ёритишда фаоллиги учун Jurnalist24.uz жамоаси тақдирланди
Қозоғистон уруш сабаб келган россияликларни оммавий депортация қилмоқчи — ҳуқуқ ҳимоячилари