Марказий банк 2022 йил 1 декабрь ҳолатига кўра банкларнинг муаммоли кредитлари тўғрисида маълумот берди.

Унга кўра, банклардаги жами кредит портфели 382,1 трлн сўмгача етган. Бу ўтган ойга нисбатан 6,8 трлн сўмга кўпроқдир. 

Ноябрь ойида банклардаги умумий муаммоли кредитлар (NPL) миқдори қарийб 801 млрд сўмга камайиб, 15,3 трлн сўмни ташкил қилган. 

Июль ойида бу кўрсаткич 250 млрд сўмга, август ойида эса 500 млрд сўмга ошган эди. Сентябрь ва октябрда ойларида муаммоли кредитлар камая бошлади — мос равишда 300 млрд сўм ва 968 млрд сўмга. 

Ўтган ойда умумий кредит портфелидаги NPL улуши 0,3 фоизга тушиб, 4 фоиз бўлиб турибди.

Банклар орасида NPL миқдори энг кўп «Халқ банки»да сақланиб қолмоқда ва ўтган ойга нисбатан 219 млрд сўмга пасайган — 3,1 трлн сўм. 

NPL улуши бўйича энг баланд кўрсаткич «Ўзагроэкспорбанк»да — банкнинг жами кредитлардаги NPL улуши 95,9 фоизни ташкил қилди. 

Аввалроқ Ўзбекистон банклари ўн ойда 80 трлн сўмга яқин даромад олгани ҳақида хабар берилган эди. Бу даврда банкларнинг соф фойдаси 8 трлн сўмдан ошган.

от Admin