Автобус бекатида нотаниш қизга зўравонлик қилган эркак 15 суткага қамалди
Фуқаро «майда безорилик» моддаси бўйича маъмурий жавобгарликка тортилди.
Жорий йилнинг 15 декабрь куни Тошкент марказидаги автобус бекатида бир эркак ўзига нотаниш бўлган қизни таъқиб қилиб, унга нисбатан ноўрин хатти-ҳаракатлар қилгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар суди матбуот хизмати UzNews.uz’га суд иши бўйича маълумот берди.
Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида, очиқ суд мажлисида, туман суди судьяси Р. Рахманов раислигида МЖтКнинг 183-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганлик юзасидан 1971 йилда туғилган шахсга оид маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилди.
Унга кўра, 2001 йилда туғилган фуқаро Тошкент вокзали ҳудудидаги автобекат олдида ўзига нотаниш бўлган ўрта ёшдаги эркак киши ноўрин хатти-ҳаракатлар билан сўкиниб жамоатчилик олдида ўзининг паст ниятларини амалга оширмоқчи бўлганлиги тўғрисидаги Тошкент шаҳри Миробод тумани ИИО ФМБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилган.
Суд мажлисида аризачи шаънига тегадиган ҳақоратли сўзлар билан ҳақорат қилиб, шарманда қилганини баён қилиб, суддан ҳуқуқбузарга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Суднинг қарорига кўра, ҳуқуқбузар МЖтКнинг 183-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбдор деб топилди ва 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Матбуот анжумани:
Chodak tog‘li hududlarida xavfsizlik va qonuniylik — ustuvor yo‘nalish
Чодак худудидаги ноқонуний кўнгилочар объектлар бартараф этилмоқда
НАТАШАЛАР ТУЗОҒИ
Мўйноқ ҳудудидаги яна бир янги излов қудуғида катта босимда табиий газ оқими аниқланди
BYD UZBEKISTAN мурожати асосида “GASGO OIL” МЧЖ ҚКга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ
Россияда ҳарбий разведка генералини отиб кетишди. У жароҳат олиб, шифохонага ётқизилди.
NAMANGAN TUMANLARARO MA’MURIY SUDI TOMONIDAN 2025-YILDA KO‘RIB CHIQILGAN OMMAVIY-HUQUQIY MUNOSABATLARDAN KELIB CHIQADIGAN ISHLAR YUZASIDAN AXBOROT