Жиззахдаги бозорда ўрнатилган арча ёниб кетди
Жиззах шаҳридаги Марказий деҳқон бозори ҳудудида арча ёниб кетди. Ёнғинга безак сифатида ўрнатилаётган чироқлар сабаб бўлгани айтилмоқда. Воқеада фуқароларнинг куйиш тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмади.
22 декабрь куни соат 18:00 ларда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчилик қисмига Жиззах шаҳридаги Марказий дехқон бозорининг автотураргоҳида бозор маъмурияти томонидан ўрнатилаётган Янги йил арчасида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушди, дея хабар бермоқда ФВБ бошқрамаси матбуот хизмати.
Шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимининг 2 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига етиб борди. Бироқ ёнғин фуқаролар томонидан ўчирилди.
Ёнғин оқибатида арчанинг 40 см юқори қисми ёниб зарарланди. Аниқланишича, безак сифатида ўрнатилаётган чироқларни ёқиб, синовдан ўтказиш вақтида ёнғин содир бўлган.
Таъкидланишича, ёнғинда фуқароларнинг куйиш тан жарохати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмади.
Матбуот анжумани:
Chodak tog‘li hududlarida xavfsizlik va qonuniylik — ustuvor yo‘nalish
Чодак худудидаги ноқонуний кўнгилочар объектлар бартараф этилмоқда
НАТАШАЛАР ТУЗОҒИ
Мўйноқ ҳудудидаги яна бир янги излов қудуғида катта босимда табиий газ оқими аниқланди
BYD UZBEKISTAN мурожати асосида “GASGO OIL” МЧЖ ҚКга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ
Россияда ҳарбий разведка генералини отиб кетишди. У жароҳат олиб, шифохонага ётқизилди.
NAMANGAN TUMANLARARO MA’MURIY SUDI TOMONIDAN 2025-YILDA KO‘RIB CHIQILGAN OMMAVIY-HUQUQIY MUNOSABATLARDAN KELIB CHIQADIGAN ISHLAR YUZASIDAN AXBOROT