Фарғонада «Док-1 Макс» сиропидан заҳарланган 3 ёшли бола даволанаётгани айтилди
РШТЁИМ Фарғона вилоят филиалида қувасойлик 3 ёшли бемор бола «Док-1 Макс» сиропидан ўткир заҳарланиш ташхиси билан даволанаётгани маълум қилинди. Унинг умумий аҳволи оғир, ҳушида.
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалининг болалар реанимация бўлимида «Док 1 Макс» сиропини ичиши натижасида Қувасойда яшовчи 3 ёшли бемор бола доридан ўткир заҳарланиш ташхиси билан даволанмоқда. Бу ҳақда вилоят ССБ раҳбари Абдуқаюм Тўхтақулов ЎзАга маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, боланинг умумий аҳволи оғир, ҳушида. Беморга тасдиқланган даволаш стандарти асосида даво муолажалари олиб борилмоқда.
«Вилоятдаги вазиятни шахсан ўзим назоратга олганман. Яна бир бор аҳолимиздан иситма туширадиган дори воситаларини фақат шифокор тавсияси ва назоратида қабул қилишни сўрайман. Қолаверса, фарзандларимизга шифокорнинг аниқ тавсиясисиз, ўзбошимчалик билан дори препаратларини бермасликни илтимос қилиб қоламиз», — деди вилоят ССБ раҳбари.
Хабарда айтилишича, вилоятда таркибида парацетамол дозаси бўлган дори препаратларини болалар буйрагига токсик таъсир қилиши ҳамда терапевтик дозанинг оширилишига йўл қўймаслик, тана ҳарорати 38 даражадан юқори бўлган болаларнинг тана ҳароратини табиий усуллар билан тушириш, ота-оналарга таркибида парацетамол сақлайдиган препаратларни ўзбошимчалик билан ичирмаслик тўғрисида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.
«Грин-карта» ҳозирча йўқ
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Халқ банки – тутумингиз борми?
Rossiyalik olimlar Sibir daryolarini O’zbekistonga yo’naltirish imkoniyatini o’rganadilar
Маҳаллий ҳокимликларда САМАРАЛИ ТИЗИМ
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиштизимидаги ислоҳотлар.
Ноқонуний қурилиш – келтирар ташвиш
Туркманистон Марказий Осиёда биринчи бўлиб пластик пулни муомалага киритди
Ғазога гуманитар ёрдам етказиб бериш келишилган даражадан пастлигича қолмоқда.
Россияда доллар курси 75 рублга тушиб кетибди.