Наманган вилоят мусиқали драма театрида Ғазал мулкининг султони Мир Алишер Навоий таваллудининг 582 йиллигига бағишлаб “Ватан каби мангу Навоий!” номли Навоийхонлик кечаси ҳамда адабий-бадиий ва маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Республика Маънавият ва маърифат марказининг вилоят бўлими, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими, вилоят Маданият бошқармаси, олий таълим муассасалари ва вилоят Халқ таълими бошқармаси билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда шоир ва ёзувчилар, навоийшунос олимлар, маданият ходимлари, санъаткорлар, талаба-ёшлар, таълим муассасаларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари, ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар ҳамда вилоят фаоллари иштирок этишди.Буюк шоир ва мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби Мир Алишер Навоий таваллудининг 582 йиллигига бағишлаб ўтказилган тадбирда сўз олган ижодкор ва шоирлар Навоийнинг ҳаёти ва ижоди бўйича ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтишди. Тадбир давомида атоқли шоир ҳаёти ва ижодини тарғиб этувчи ғазалхонлик мушоиралари, назм ва наво кечаси ўтказилди. А.Навоийнинг ғазалларини ўзида акс эттирган куй ва қўшиқлар тадбирга ўзгача кўтаринки руҳ бағишлади. Республика Маънавият ва маърифат маркази Наманган шаҳар бўлинмаси. Навигация по записям Фармацевтика агентлиги собиқ бош директори Сардор Кариев қамоққа олинди Мебель маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва экспорт қилишни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида