Наманган вилоят ҳокими Жанубий Корея «Samuel Undong» ҳаракати делегациясини қабул қилди
Мазкур давлатнинг камбағалликдан чиқариш бўйича «Samuel Undong» ҳаракати фаолияти билан танишилганди. Мазкур ҳаракатнинг Пусан шаҳри кенгаши билан ҳамкорлик ўрнатиш юзасидан келишувга келишилганди.
Бугун ўша келишувнинг амалий ифодаси бўлди. Пусан «Samuel Undong» ассоциацияси раҳбари жаноб Же Жонг Мо бошчилигидаги делегация Наманганга келди.
Наманган вилоят ҳокими делегация аъзоларини қабул қилар экан, Кореянинг илғор тажрибасини ўрганиш, ҳоким ёрдамчиларини Кореяга малака оширишга юбориш ва ҳамкорликда ўзаро янги лойиҳаларни амалга ошириш икки томон учун ҳам ўзаро манфаатли эканлигини таъкидлаб ўтди.
Делегация раҳбари Наманган шаҳридаги Яккасада ва Гулбоғ маҳаллаларини ўрганиб, бу ерда ҳоким ёрдамчилари фаолиятига кўмаклашиш юзасидан пилот лойиҳани амалга ошириш, келгусида барча ҳудудларда ҳамкорлик ўрнатиш режаси борлигини маълум қилди.
Шунингдек, томонлар ҳоким ёрдамчиларини Кореяга тажриба алмашиш учун юбориш, айниқса маҳалла раислари ва ҳоким ёрдамчилари малакасини ошириш, кореялик мутахассисларни маҳаллаларга жалб этган ҳолда тажриба алмашиш тизимини яратиш юзасидан музокара олиб боришди.
Учрашув сўнгида икки томонлама манфаатли ҳамкорлик ришталарини мустаҳкамлашга келишиб олинди.
“Saemaul Undong” ҳаракати Янги қишлоқ ҳаракати, Янги маҳалла ҳаракати номлари билан ҳам машҳур бўлиб, 1970 йил 22 апрелда Корея Республикаси собиқ президенти Парк Юнг-хи томонидан мамлакат иқтисодини модернизация қилишда аҳоли иштирокини ошириш мақсадида ташкил этилган.
BYD UZBEKISTAN мурожати асосида “GASGO OIL” МЧЖ ҚКга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ
«Грин-карта» ҳозирча йўқ
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Халқ банки – тутумингиз борми?
Rossiyalik olimlar Sibir daryolarini O’zbekistonga yo’naltirish imkoniyatini o’rganadilar
Маҳаллий ҳокимликларда САМАРАЛИ ТИЗИМ
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиштизимидаги ислоҳотлар.
Туркманистон Марказий Осиёда биринчи бўлиб пластик пулни муомалага киритди
Ғазога гуманитар ёрдам етказиб бериш келишилган даражадан пастлигича қолмоқда.