2023 йил 21 февраль куни YOUTUBE ижтимоий тармоғида “Буларни уволи йўқми” сарлавҳа остида видеолавҳа жойлаштирилган. Унда Наманган вилояти, Норин туманида яшовчи фуқаро Юлдашева Дилфуза мурожаат йўллаган. Унда фуқаро суд қарори билан белгиланган кредит қарздорлигини бартараф этмагани учун Мажбурий ижро бюроси Норин туман бўлими давлат ижрочиси томонидан огоҳлантириш хати юборилгани, гўёки уйини мусодара қилиши ҳақидаги важларни келтирган.
Мазкур ҳолат Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармаси томонидан ўрганилди ва қуйидагиларни маълум қилади.
МИБ Наманган вилоят бошқармаси
Фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро судининг
11.11.2022 йилдаги буйруғига асосан қарздор Юлдашева Дилфузадан ундирувчи АТБ “Агробанк” Норин туман филиали фойдасига 17.827.000 сўм кредит қарздорлиги ва 15.000 сўм почта ҳаражатлари ҳамда 713.080 сўм давлат божи, жами 18.555.080 сўм ундириш белгиланган. Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Норин туман бўлими иш юритувига 25.11.2022 йилда келиб тушган. Ижро хужжати талабини бажариш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси “Суд хужжатлари ва бошқа органлар хужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуниниг 23, 86-моддаларига асосан “Ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида”ги қарор қабул қилиниб, қарздорга 15 кунлик ихтиёрий муддат ичида қарздорликни бартараф этиш чоралари кўрилиши тўғрисида огоҳлантирилган.
Бундан ташқари, фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё туманлараро судининг 31.08.2022 йилдаги буйруғига асосан Юлдашева Дилфузадан ундирувчи “Агробанк” АТБ “Оқолтин” филиали фойдасига 20.854.000 сўм кредит қарздорлиги, 15.000 сўм почта ҳаражат ҳамда 834.160 сўм давлат божи, жами 21.703.160 сўм ундириш белгиланган. Мазкур ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 17.12.2022 йилда келиб тушган ва шу куни ижро иши қўзғатилиб, қарздор Юлдашева Дилфузага ихтиёрий муддат ичида қарздорликни бартараф этиш чоралари кўрилиши ҳақида огоҳлантирилган.
Шунингдек, бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро судининг 27.06.2022 йилдаги буйруғига асосан қарздор Юлдашева Дилфузадан ундирувчи “Водий фаровон ҳаёти” МЧЖ фойдасига 8.231.200 сўм кредит қарздорлиги ва 15.000 сўм почта ҳаражатлари, жами 8.246.200 сўм ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати ҳам келиб тушган. Мазкур ҳужжат ижросини таъминлаш мақсадида ижро иши қўзғатилиб, қарздоргаа ихтиёрий муддат ичида қарздорликни бартараф этиш чоралари кўрилиши ҳақида огоҳлантирилган.
Бюронинг Норин туман бўлими томонидан мазкур 3 та ижро ҳужжати бўйича жами 48.489.440 сўм тижорат банкларидан олинган қарздорлик иҳтиёрий муддатда бартараф этилмагандан кейин, қарздор Юлдашева Дилфузага жорий йилнинг 27 январь куни расман огоҳлантириш хати берилиб, қонунларида белгиланган чоралар кўрилиши ҳамда қарздорликни биринчи даражали эҳтиёжларидан ортиқча бўлган мол-мулклари ҳисобидан ундирилиши тушунтирилган.
Мажбурий ижро бюросининг
Наманган вилоят бошқармаси