Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармасида тизим ходимлари ва уларнинг ота-оналари иштирокида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Очиқ, самимий руҳда ўтган тадбир аввалида бошқарма бошлиғи Бекзод Мирзаахмедов Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан суд ва бошқа ҳужжатлар ижросини таъминлаш борасида тизимли чора-тадбирлар кўриб келинаётганини алоҳида таъкидлади.
Дарҳақиқат, давлатимиз раҳбари томонидан прокуратуранинг ҳар бир ходими олийжаноб халқимизнинг ҳақиқий ҳимоячиси, адолат ва қонунийлик посбони бўлиши лозимлигини таъкидлаган эдилар. Бугунги кунда ана шу талаб асосида ўз фаолиятини олиб бораётган Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан суд ҳамда бошқа органларнинг қарорларини ижро этиб, амалда одил судловни таъминлашга хизмат қилмоқда.
Учрашувда Бюронинг шахсий хавфсизлик бошқармаси катта инспектори А. Худойберганов сўзга чиқиб, меҳнат интизоми, қонунчилик ҳолатлари бузилишига йўл қўймаслик, прокуратура органи ходими деган шарафли касбга садоқат билан хизмат қилиш ва фуқаролар билан хушмуомалада бўлиш ҳақида гапириб ўтди.
Ўз ўрнида давлат ижрочилари ва уларнинг ота-оналари сўз олиб, Бюро органларида ходимлар учун яратиб берилаётган шароитлар, уларга жавобан фақат муносиб ишлаши, ўз хизмат вазифаларини виждонан бажаришларини айтиб ўтдилар.
Тадбир якунида суд ва бошқа органлардан келаётган ҳужжатлар ижросини таъминлашда намунали хизмат қилиб келаётган бир гуруҳ бошқарма инспекторлари ва бўлимлар давлат ижрочилари пул мукофоти билан тақдирланишди. Уларнинг ота-оналарига эса бошқармиа бошлиғининг ташаккурномалари топширилди.
МИБ Наманган вилоят бошқармаси