ПСИХОЛОГИК ТРЕНИНГ
Наманган вилояти ҳамда туманлараро маъмурий судларининг судья ва суд аппарати ходимлари иштирокида “ Ижтимоий тизимнинг турли соҳаларида учрайдиган конфликтлар” масалалари юзасидан семинар-машғулоти ўтказилди. Унда Наманган давлат университети психология кафедрасининг малакали мутахассиси, доцент Саходулло Акбаров иштирок этди.



Семинар машғулотида фуқароларнинг одил судловга бўлган ишончини ошириш учун ҳар бир судья ва суд аппарати ходимларига жамоада мўтадил психологик муҳитни яратиш йўллари, шунингдек ходим ва фуқаролар ўртасида учраб турадиган (конфликт) низоли вазиятларни онгли равишда бартараф этиш, фуқаролар билан мулоқотга киришганда ҳуш кайфиятли бўлиш, ҳар қандай ҳолатда ҳам ўзини яхши ҳис этиб, хизмат вақтида ҳиссиётларга берилмасилик бўйича тавсиялар, тушунтиришлар берилди.
Ўқув-машғулоти давомида суд идоралари ходимлари хизмат вақтида юзага келиши мумкин бўлган ижтимоий муносабатлардаги тўсиқлар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб олдилар.


Очиқ ва самимий руҳда ўтказилган семинар-тренингда барча иштирокчилар ўзлари учун керакли бўлган назарий, амалий ва услубий билим-кўникмаларга эга бўлдилар.
Одилжон Турдиев,
Наманган вилоят маъмурий суди судьяси
Матбуот анжумани:
Chodak tog‘li hududlarida xavfsizlik va qonuniylik — ustuvor yo‘nalish
Чодак худудидаги ноқонуний кўнгилочар объектлар бартараф этилмоқда
НАТАШАЛАР ТУЗОҒИ
Мўйноқ ҳудудидаги яна бир янги излов қудуғида катта босимда табиий газ оқими аниқланди
BYD UZBEKISTAN мурожати асосида “GASGO OIL” МЧЖ ҚКга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ
Россияда ҳарбий разведка генералини отиб кетишди. У жароҳат олиб, шифохонага ётқизилди.
NAMANGAN TUMANLARARO MA’MURIY SUDI TOMONIDAN 2025-YILDA KO‘RIB CHIQILGAN OMMAVIY-HUQUQIY MUNOSABATLARDAN KELIB CHIQADIGAN ISHLAR YUZASIDAN AXBOROT