Наманган шаҳар Қўриқлаш бўлимига бириктирилган ҳудудларда ободонлаштириш, тозалаш ишлари бўлиб ўтди.
Асрлар оша шаклланиб, авлоддан-авлодга мерос бўлиб келган миллий қадриятларимиздан бири бу – оммавий байрамлар олдидан юртимизда умумхалқ ҳашарларини ўтказиш, ободонлаштириш тадбирларини амалга оширишдир.
Мана шундай улуғ кунларда яъни “Наврўз” умумхалқ байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш мақсадида жорий йилнинг 18 март куни умумхалқ ҳашари ўтказилмоқда. Ўзида поклик, инсонийлик каби эзгу жиҳатларни мужассам этган ҳашар тадбирлари Миллий гвардия Наманган вилояти Қўриқлаш бошқармасида ҳам уюшқоқлик билан ташкил этилди. Наманган шаҳар Қўриқлаш бўлимига бириктирилган ҳудудларда ободонлаштириш, тозалаш ишларини бошлаб юбордилар.
Ҳашар давомида участкаларда ерларни чопиш, дарахтларга шакл бериш, бардюрларни оқлаш, супуриш, чиқиндиларни белгиланган ҳудудларга олиб чиқиш ишлари қизғин амалга оширилди. Бошқарма ҳовлиси, хизмат хоналари озода, шинам ва обод ҳолга келтрилди.
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ТОП–20 “Ақл марказлари” қаторидан жой олди
Бугун “метан заправкалар” ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади
“2-Халқаро Наманган авто фестивали” олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
Дастлабки эшитув институти
Дастлабки эшитув институти
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ёритишда фаоллиги учун Jurnalist24.uz жамоаси тақдирланди
Қозоғистон уруш сабаб келган россияликларни оммавий депортация қилмоқчи — ҳуқуқ ҳимоячилари