НАМАНГАНДА УЧАСТКА САЙЛОВ КОМИССИЯЛАРИ ТАРКИБИ ТАСДИҚЛАНДИ
6-Наманган сайлов округининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишни округ сайлов комиссияси раиси Собитхон Турғунов олиб борди.
Маълумки, куни кеча Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларининг навбатдаги сессиялари бўлиб ўтди. Сессияларда “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи участка сайлов комиссиялари таркибига номзодларни тавсия этиш тўғрисида”ги масала кўриб чиқилиб, қарорлар қабул қилинди.
Округ сайлов комиссиясининг бугунги йиғилишида юқоридаги қарорлар ва сайлов участкалари билан боғлиқ масалалар юзасидан комиссия аъзоларининг ахборотлари тингланди, улар таҳлил этилди.
Участка сайлов комиссиялари таркибидаги 7412 нафар номзодларнинг 3315 нафари эркаклар (44,7 фоиз) ва 4097 нафари аёллар (55,3 фоиз)дан иборат. 70 фоиз номзодлар олий маълумотга, 27 фоизи ўрта-махсус маълумотга эга. Шунингдек, номзодларнинг 6349 нафари, яъни 86 фоизи аввалги сайловларда фаол иштирок этган.
Фаолияти бўйича таҳлил қилинса, участка сайлов комиссиялари номзодларининг 3844 нафари халқ таълими тизимида, 68 нафари олий таълим тизимида, 1641 нафари давлат идоралари ва муассасаларида, 1084 нафари ўзини-ўзи бошқариш органларида, 81 нафари нодавлат нотижорат ташкилотларида ишлаб келган. 1641 нафар номзодлар бошқа давлат идоралари ва муассасалари ходимларидир.
Ўз навбатида, номзодлар сиёсий жараёнлар ҳақида етарли тушунчага эга, ҳуқуқшунослар, шифокорлар, муҳандислар, иқтисодчилар, педагоглар ва бошқа соҳа ходимлари, хорижий тилларни биладиган мутахассислар ҳисобланади.
Йиғилишда кун тартибидаги масала юзасидан 6-Наманган округ сайлов комиссиясининг участка сайлов комиссиялари таркибини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори қабул қилинди.
6-Наманган сайлов округи Матбуот маркази.
Матбуот анжумани:
Chodak tog‘li hududlarida xavfsizlik va qonuniylik — ustuvor yo‘nalish
Чодак худудидаги ноқонуний кўнгилочар объектлар бартараф этилмоқда
НАТАШАЛАР ТУЗОҒИ
Мўйноқ ҳудудидаги яна бир янги излов қудуғида катта босимда табиий газ оқими аниқланди
BYD UZBEKISTAN мурожати асосида “GASGO OIL” МЧЖ ҚКга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ
Россияда ҳарбий разведка генералини отиб кетишди. У жароҳат олиб, шифохонага ётқизилди.
NAMANGAN TUMANLARARO MA’MURIY SUDI TOMONIDAN 2025-YILDA KO‘RIB CHIQILGAN OMMAVIY-HUQUQIY MUNOSABATLARDAN KELIB CHIQADIGAN ISHLAR YUZASIDAN AXBOROT