Давлат субсидияси асосида Ипотека кредитига олиш учун ойлик даромадим қанча миқдода бўлиши керак?
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 августдаги 537-сон қарори билан тасдиқланган Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 38-бандининг «К» қисмида кўрсатилган оилаларнинг ўртача ойлик даромади:
қишлоқ жойларда — МҲТЭКМнинг 3,0 бараваридан кам ва 6,9 бараваридан юқори;
шаҳарларда — МҲТЭКМнинг 3,0 бараваридан кам ва 8,0 бараваридан юқори;
Тошкент шаҳрида — МҲТЭКМнинг 3,0 баравардан кам ва 9,2 бараваридан юқори бўлмаслиги белгиланган.
01.06.2022 дан бошлаб меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори: 920 000,00 минг сўм.
Диёра Ғаппорова,
Наманган шаҳар Давлат хизматлари маркази етакчи мутахассиси.
Ягона Давлат Имтиҳони (ЯДИМ) жорий этади
Оддий хонадан бошланган буюк йўл
“GOLDEN HOUSE”истеъмолчиларга 1 млрд 128 млн қайтарди
ҲАМДАРДНОМА
АДОЛАТ – БОШ МЕЗОН
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Маъмурий судларда суднинг фаол иштироки