«Тахтакўприк» маҳалласида ичимлик суви таъминоти яхшиланмоқда
Айни дамда Косонсой туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 465-сонли қарори асосида бир қатор ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, Косонсой тумани 4-сектор ҳудудига қарашли “Тахтакўприк” маҳалласида 3 млрд. 270 млн. сўм маблағ эвазига 13 километр узунликдаги диаметри Д-100 миллиметрли полиэтилен тармоқ тортиш режаланган бўлиб, ҳозирда объектда траншея қазиш, полиэтилен тармоқларни пайвандлаш ва назорат қудуқларини монтаж қилиш ишлари амалга оширилмоқда.
Вилоят ҳокими ушбу маҳаллада бўлиб, тармоқ тортиш ишларини кўздан кечирди. Мутасаддиларга қурилиш-монтаж ишларини тез ва сифатли бажариш бўйича топшириқ берди.
Маълумот учун, тармоқ тортиш ишлари якунлангач маҳалланинг 582 та хонадоннинг ичимлик суви таъминоти яхшиланишига эришилади.
Шунингдек, вилоят раҳбари «Соҳибкор» маҳалласида амалга оширилаётган асфальтлаш ишларини кўздан кечириб, маҳалла фаоллари билан суҳбатлашди.
Ягона Давлат Имтиҳони (ЯДИМ) жорий этади
Оддий хонадан бошланган буюк йўл
“GOLDEN HOUSE”истеъмолчиларга 1 млрд 128 млн қайтарди
ҲАМДАРДНОМА
АДОЛАТ – БОШ МЕЗОН
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Маъмурий судларда суднинг фаол иштироки