Келажакни тарихсиз тасаввур этиб бўлмайди. Юртимизда ҳар бир соҳанинг ўз тарихи бор. 2024 йили Ўзбекистон судлари ташкил этилганига 100 йил тўлади. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Олий суд раисининг тегишли фармойиши қабул қилиниб, Ўзбекистон суд тизимининг ўзи хос юбилейини нишонлаш, Ўзбекистон суд тизими ривожига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган шахсларнинг фаолиятини ўрганиш ва оммалаштириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга ўзбек давлатчилиги асрлар давомида ўзига хос суд тизими ва судьяларига эга бўлганлиги ҳеч кимга сир эмас.

Ана шундай судья, яъни қозилардан бири Носирхон Тўра Саид Камолхон тўра ўғли ҳисобланади. У 1873 йилда Қўқон хонлигининг йирик маданий марказларидан бири бўлган Наманган яқинидаги Косон қишлоғида мударрис оиласида туғилган. Дастлаб Наманган ва Бухоро шаҳарларида, кейинчалик Кобул, Деҳли, Боғдод ва Хижоз шаҳарларида таҳсил олган. 1912 йилда Наманган шаҳрига қози этиб тайинланган ва Мавлавий ва Мулла Қирғиз мадрасаларида мударрислик қилган. Фаолияти давомида одил қози сифатида эл ичида обрў-эътибор қозонган.

Юқорида айтиб ўтилган номларни жуда кўплаб давом эттириш мумкин ва улар томонидан амалга оширилган эзгу ишлар ҳозирги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган. Уларнинг фаолияти мустақил Ўзбекистон Республикаси суд тизими ривожлантириш учун ҳам беқиёс манба бўлиб хизмат қилишда давом этаверади.

Умида Нишонова,

Наманган вилоят маъмурий судининг судьяси

от Admin