Хушхабар: Умра зиёрати учун нархлар арзонлашди
Ўзбекистон делегацияси Саудия Арабистонида ҳаж ва умра хизматлари сифатини яхшилаш мақсадида Подшоҳликдаги бир қатор мутасадди идоралар раҳбарлари билан музокаралар олиб бормоқда.
Мулоқотлар натижасида умра хизматлари нархини янада арзонлаштиришга эришилди.
2024 йил 10 январдан эътиборан Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг «Ҳаж ва Умра» марказида умра хизматлари нархи бир киши учун 16.600.000 сўм этиб белгиланди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда Дин ишлари бўйича қўмитаси томонидан ташкил этилган умра хизматлари ҳар жиҳатдан қулай, арзон ва хавфсиздир. Энг асосийси, тўғридан-тўғри рейслар, туну кун шифокорлар хизмати, уч маҳал иссиқ овқат билан таъминланган ҳамда энг малакали имом-хатиблардан иборат элликбошилар жалб этилган. Шунингдек, Фатво маркази уламолари ишчи гуруҳи вакили сифатида шаръий масалаларга доимо ечим топиб берадилар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Chodak tog‘li hududlarida xavfsizlik va qonuniylik — ustuvor yo‘nalish
Чодак худудидаги ноқонуний кўнгилочар объектлар бартараф этилмоқда
НАТАШАЛАР ТУЗОҒИ
Мўйноқ ҳудудидаги яна бир янги излов қудуғида катта босимда табиий газ оқими аниқланди
BYD UZBEKISTAN мурожати асосида “GASGO OIL” МЧЖ ҚКга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ
«Грин-карта» ҳозирча йўқ
NAMANGAN TUMANLARARO MA’MURIY SUDI TOMONIDAN 2025-YILDA KO‘RIB CHIQILGAN OMMAVIY-HUQUQIY MUNOSABATLARDAN KELIB CHIQADIGAN ISHLAR YUZASIDAN AXBOROT