Popular Posts

Тошкентда ичида қайноқ сув бўлган бак ёрилиб кетиши оқибатида 20 ёшли қиз вафот этди

Тошкент шаҳридаги хонадонлардан бирида яшовчи 20 ёшли қиз куйиш жароҳати билан шифохонада вафот этган. «Миллар» кўрсатувининг хабарига кўра, қиз ҳаммомдалигида қайноқ сув солинган бак ёрилиб кетиб, у қайноқ сув остида қолган.

Мазкур воқеа ҳақида дастлаб қизнинг опаси хабар топган ва дарҳол шифокорларларга мурожаат қилган. Бемор шифохонага оғир аҳволда куйиш аломатлари билан олиб борилган.

Шифокорлардан бирининг билдиришича, қиз 80-90 фоиз куйиш аломатлари билан шифохонага келтирилган ва шифокорларнинг уринишига қарамасдан вафот этган.