Қўмондон Президент мактаби ўқувчилари билан учрашди
Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганининг 32 йиллиги ва 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Халқ ва армия бир тану – бир жон” шиори остида “Ватанпарвар ойлиги” доирасида Наманган шаҳридаги Президент мактабида Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони ва ўқувчи-ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.
Тадбир ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ҳарбий хизматга қизиқтириш мақсадида ташкил этилди. Унда Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони генерал-майор Ойбек Саидов, Наманган шаҳар ҳокими Анваржон Отаходжаев ва ўқувчи ёшлар иштирок этишди.
Очиқ мулоқот шаклида ўтган тадбирда, ўқувчи-ёшлар ҳарбий қўмондон ва шаҳар ҳокимига ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилди. Учрашувда қўмондон томонидан тадбирда фаол иштирок этган ўқувчиларга эсдалик совғаларини топширди.
Ягона Давлат Имтиҳони (ЯДИМ) жорий этади
Оддий хонадан бошланган буюк йўл
“GOLDEN HOUSE”истеъмолчиларга 1 млрд 128 млн қайтарди
ҲАМДАРДНОМА
АДОЛАТ – БОШ МЕЗОН
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Маъмурий судларда суднинг фаол иштироки