Прокуратура органлари ходимлари рағбатлантирилди
8 – январь Ўзбекистон Республикаси Прокуратура органлари ходимлари куни муносабати билан Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармасида тадбир ташкил этилди.
Қайд этиш жоизкки, Бюронинг Наманган вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудий тизимлари орқали ортда қолган 2024 йилнинг ўзида суд ва бошқа органлар ҳужжатлари ижроси юзасидан жами 1,8 трлн сўм ундирилди.
510685 та ҳужжатлар ижро этилди.
Бошқарманинг Туманлараро бўлими томонидан замонавий ахборот технологияни қўллаган ҳолда масофадан туриб, 130.576 та, 52,807 млрд. сўмлик ижро ишларининг амалдаги ижроси таъминланди. “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” га 87,9 млрд сўм йўналтирилди. Вояга етмаганларнинг ҳуқуқ манфаатларини таъминлаш мақсадида алимент билан боғлиқ ҳужжатлар ижроси доирасида жами 121,4 млрд сўм ундириб берилди. Кенг жамоатчилик вакиллари ҳамкорлигида олиб борилган тарғибот тадбирлари натижасида 5 761 та оилани яраштиришга эришилди. Иш билан банд бўлмаган 4 032 нафар алимент тўловчи ишга жойлаштирилиб, тўлов қобилияти мустаҳкамланди.
Сана муносабати билан ўтказилган тадбирда бу борадаги амалга оширилган ижобий ишлар эътироф этилди. Тадбир давомида суд ва бошқа органлар ҳужжатлари ижросини таъминлашга фаол ҳисса қўшаётган ходимлар сана муносабати билан Бош прокурор, Бюро директори ҳамда бошқарма бошлиғининг ташаккурномалари, совғалари билан муносиб рағбатлантирилди.
МИБ Наманган вилоят бошқармаси
Мўйноқ ҳудудидаги яна бир янги излов қудуғида катта босимда табиий газ оқими аниқланди
BYD UZBEKISTAN мурожати асосида “GASGO OIL” МЧЖ ҚКга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ
«Грин-карта» ҳозирча йўқ
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Халқ банки – тутумингиз борми?
Rossiyalik olimlar Sibir daryolarini O’zbekistonga yo’naltirish imkoniyatini o’rganadilar
Маҳаллий ҳокимликларда САМАРАЛИ ТИЗИМ
Ozodlik yo’lchisi
3 janrni o’zida mujassam qilgan shoh asar
Hamza Hakimzoda Niyoziy: Tarixiy haqiqat va asossiz mish-mishlar tahlili
Behbudiy ijodida teatr san’ati