«Чорсу» меҳмонхонасини бузиш бошланди
Тошкентда йигирма йилдан буён бўш турган «Чорсу» меҳмонхонасини бузиш ишлари бошланди. Машҳур бинонинг ўрнида янги баланд қаватли меҳмонхона қурилади.

Тошкентда 2000 йиллар бошида ёпилган «Чорсу» меҳмонхонасини бузиш бошланди. Пойтахт рамзларидан бири бузиб ташланиши ҳақида ноябрь ойида хабар берилганди.
«Газета.uz»нинг ёзганидек, 1982 йилда қурилган 23 қаватли меҳмонхона ўрнида янги 29 қаватли меҳмонхона қурилади. У Чорсу майдонининг янги меъморий доминантаси ва бизнес марказлари ва турар-жой биноларидан иборат мажмуанинг бир қисмига айланади.
Мухбирларимиз бузиш ишлари бошланишидан олдин бинога ташриф буюришди. Биз лойиҳани ишлаб чиқувчилар ва архитекторларнинг фикрларини эълон қилгандик. Мутахассислар нима учун бинони сақлаб қолиш мумкин эмаслигини ҳам тушунтиришди.
Ягона Давлат Имтиҳони (ЯДИМ) жорий этади
Оддий хонадан бошланган буюк йўл
“GOLDEN HOUSE”истеъмолчиларга 1 млрд 128 млн қайтарди
ҲАМДАРДНОМА
АДОЛАТ – БОШ МЕЗОН
ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ
Маъмурий судларда суднинг фаол иштироки