Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармасида тижорат банклари фойдасига чиқарилган суд қарорлари ижросини тўлақонли, сифатли ва муддатида амалга ошириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Унга вилоятдаги фаолият олиб бораётган тижорат банклари масъуллари ва ҳуқуқшунослар таклиф этилди.

Маълумки, бугунги кунда

мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Айниқса, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида имтиёзли кредитлар ажратилиши ҳам йўлга қўйилган.  Бироқ, айрим тадбиркорлар ёки фуқароларнинг масъулиятсизлиги сабаб банклар билан тузилган шартнома шартларига қатъий риоя қилмаслик ҳолатлари ҳам учрамоқда.

Айнан Мажбурий ижро бюро органлари иш юритувдаги банклар фойдасига ҳал қилинган суд қарорлари ижросини таъминлаш борасида ҳам муайян ишлар қилинмоқда. Жумладан, Бюронинг Наманган вилоят бошқармаси алоҳида муҳим  ижро ишларини ижро этиш шўъбаси томонидан чора-тадбирлар кўриб келинмоқда.

Айнан банклар фойдасига суднинг ҳал қилув қарорига кўра  100 млн. сўмдан юқори бўлган кредит қарздорликларни ундириш борасидаги  ҳужжатлар ижросини тўлақонли ва янада сифатли, муддатида таъминлаш мақсадида  бюронинг вилоят бошқармасида Ишчи гуруҳ ташкил этилди. Унинг таркибига шаҳар-туманлар бўлимларида фаолият олиб бораётган 6 нафар давлат ижрочиси жалб этилиб, кунлик чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Йиғилишда Ишчи гуруҳлар фаолиятини янада  самарадорлигига  эришиш борасида таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

от Eldorbek