1300 га яқин дорихоналарда қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди
11,6 млрд. сўм ортиқча олинган пул маблағларини истеъмолчиларга қайтариш чоралари кўрилди.
Рақобат қўмитасининг “FAIR TECH” ягона ахборот тизими орқали республикамизнинг ҳудудлари кесимида фармацевтика фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан референт нархларнинг оширилиши юзасидан ўтказилган мониторингда 1300 га яқин дорихоналарда қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.
Жумладан,
🔘 Қорақалпоғистон Республикасида 88 та дорихона (38 та улгуржи ва 50 та чакана);
🔘 Андижон вилоятида 49 та дорихона (44 та улгуржи ва 5 та чакана);
🔘 Бухоро вилоятида 50 та дорихона (7 та улгуржи ва 43 та чакана);
🔘 Жиззах вилоятида 106 та дорихона (25 та улгуржи ва 81 та чакана);
🔘 Қашқадарё вилоятида 43 та дорихона (9 та улгуржи ва 34 та чакана);
🔘 Навоий вилоятида 118 та дорихона (30 та улгуржи ва 88 та чакана);
🔘 Наманган вилоятида 119 та дорихона (65 та улгуржи ва 54 та чакана);
🔘 Самарқанд вилоятида 182 та дорихона (72 та улгуржи ва 110 та чакана);
🔘 Сурхандарё вилоятида 18 та дорихона (17 та улгуржи ва 1 та чакана);
🔘 Сирдарё вилоятида 65 та дорихона (15 та улгуржи ва 50 та чакана);
🔘 Тошкент вилоятида 134 та дорихона (20 та улгуржи ва 114 та чакана);
🔘 Фарғона вилоятида 36 та дорихона (13 та улгуржи ва 23 та чакана);
🔘 Хоразм вилоятида 36 та дорихона (18 та улгуржи ва 18 та чакана);
Тошкент шаҳрида 228 та дорихона (80 та улгуржи ва 141 та чакана).
Юқоридаги ҳудудларда олиб борилган ўрганишлар натижасида 270 минг та ҳолатда жами 11,6 млрд. сўм миқдорида асоссиз даромад олинганлиги аниқланиб, ортиқча олинган пул маблағларини истеъмолчиларга қайтариш чоралари кўрилди.
Рақобат қўмитаси дорихоналарни нархларни асоссиз оширмасликка ва истеъмолчилардан ортиқча маблағларни олмасликка чақириб қолади.
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ТОП–20 “Ақл марказлари” қаторидан жой олди
Бугун “метан заправкалар” ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади
“2-Халқаро Наманган авто фестивали” олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
Дастлабки эшитув институти
Дастлабки эшитув институти
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ёритишда фаоллиги учун Jurnalist24.uz жамоаси тақдирланди
Қозоғистон уруш сабаб келган россияликларни оммавий депортация қилмоқчи — ҳуқуқ ҳимоячилари