«Қамоқда ўлиб кетади деб ўйлашган»
«Қамоқда ўлиб кетади деб ўйлашган» – Оҳангаронда қамоқдаги маҳкумнинг уйи суд қарори билан ўзлаштириб олингани маълум бўлди
Рустам Қурбонов 2007 йилда одам ўлдиришга суиқасд жиноятида айбланиб, 19 йилга озодликдан маҳрум қилинади. Орадан 17 йил ўтиб озодликка чиққанида эса Оҳангарон шаҳридаги қонуний мулки ҳисобланган квартираси суд қарори билан бошқа шахсга ўтиб кетгани маълум бўлади. Уни ўзлаштирган шахс Қурбоновга бегона эмас – эски таниши, айни пайтда Оҳангарон шаҳар ҳокими ўринбосари бўлган Зуфар Каримов. Судда квартира эгаси иштирок этмаган: шов-шувли жиноят содир қилиб узоқ муддатга «кесилган» одамни «Россияга ишлаш учун кетди ва 4 йилдан бери ундан хабар бўлмади» деб расмийлаштиришган. Ишни жамоатчиликка таниш судья, фуқаронинг уйини сохта ҳужжатлар билан ўз номига ўтказиб, сотиб юборган Наманган вилоят суди раисининг ўринбосари Абдураҳмон Сафаев кўрган.
Манба : kun.uz
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ТОП–20 “Ақл марказлари” қаторидан жой олди
Бугун “метан заправкалар” ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади
“2-Халқаро Наманган авто фестивали” олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
Дастлабки эшитув институти
Дастлабки эшитув институти
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ёритишда фаоллиги учун Jurnalist24.uz жамоаси тақдирланди
Қозоғистон уруш сабаб келган россияликларни оммавий депортация қилмоқчи — ҳуқуқ ҳимоячилари