Popular Posts

1 мартдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

Скутер учун «права», ҳокимларга қўшимча ваколат, автоматик тайинланадиган пенсия ва ногирон болалар учун кундузги парвариш — Ўзбекистон қонунчилигида рўй берадиган айрим ўзгаришларни эслатиб ўтамиз.

1. Скутер ва мопедлар учун ҳайдовчилик гувоҳномаси

• 2025 йил 1 мартдан бошлаб скутер ва мопедларни бошқариш учун тегишли тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси талаб этилади.

• Шунингдек, двигатель ҳажми 25-50 см³ ёки электр қуввати 0,25-4 кW бўлган транспорт воситалари давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт.

2. «Яшил тўлов» платформалари ишга туширилади

• Жисмоний ва юридик шахсларнинг ихтиёрий хайриялари учун «Яшил олам» ва «Яшил тўлов» платформалари жорий этилади.

• Маблағлар дарахт экиш ва экологик лойиҳаларга йўналтирилади.

3. Маҳаллий ҳокимликларнинг ваколатлари кенгайтирилади

• Сотилмаган давлат мулкларини тадбиркорларга ижарага бериш ва хусусийлаштириш имконияти яратилади.

• Халқаро тан олинган сертификатлар бўйича таълим хизматлари кўрсатувчи мутахассисларга имтиёзлар берилади.

4. Мобил малака ошириш хизматлари

• Узоқ ва чекка ҳудудларда жойлашган мактабгача таълим ташкилотлари педагоглари учун мобил малака ошириш дастурлари ишга туширилади.

5. Ҳарбий хизматчиларга ижтимоий ёрдам

• Ҳарбийлар учун уй-жой ижараси бўйича компенсациялар оширилади.

• 10 йилдан ортиқ хизмат қилган ҳарбийларга уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредитлари бўйича қўшимча имтиёзлар берилади.

6. Пенсияни автоматик тайинлаш

• 2025 йил 1 мартдан бошлаб пенсия ёшига етган фуқаролар учун пенсия автоматик равишда тайинланади, мурожаат қилиш шарт бўлмайди.

7. Ногирон болалар учун кундузги парвариш хизмати

• Тажриба-синов тариқасида 3-18 ёшдаги ногирон болалар учун кундузги парвариш хизматлари йўлга қўйилади.

8. Экологик стикерлар бериш тизими

• Транспорт воситалари экологик ҳолатига қараб «яшил», «сариқ» ва «қизил» тоифаларга ажратилади.

• «Қизил» тоифага кирувчи машиналарга айрим экологик зоналарда ҳаракатланиш чекланиши ёки қўшимча тўлов жорий этилиши мумкин.