МИБ: Сайёр қабуллар «маҳаллабай» ёндашув асосида
Юксалиш Поп тумани марказидан унча олис бўлмаган ҳудудда жойлашган маҳалла фуқаролар йиғинидир.
Маҳаллада яшовчи фуқароларнинг суд ва бошқа органлар ҳужжатлари билан боғлиқ ижросидаги айрим муаммо ва масалалари бугун ўтказилган сайёр қабул давомида «маҳаллабай» ёндашув асосида кўриб чиқилди.
МИБ Наманган вилоят бошқармаси бошлиғи Б. Мирзаахмедов бевосита йиғинда истиқомат қилувчи фуқаролар учун қабул ташкил этилди.
Қарийиб 3 соатлик сайёр қабул давомида 12 нафар фуқаро алимент, ноқонуний қурилма бузиш, банк ва солиқ билан боғлиқ ҳужжат ижросига доир масаларни йўллашди. Унинг 6 тасига жойида ечим топилди. Қолгани юзасидан ҳуқуқий тушунтириш ва муддат талаб этгани боис назоратга олинди.


Умуман олганда, Бюронинг вилоят бошқармаси ва шаҳар-туманлар бўлимлари раҳбарлари томонидан ҳафтанинг шанба куни ўтказилаётган қабуларнинг навбатдагиси ҳам очиқ, шаффоф ва масалаларга жойида ечим топишга қаратилди.
Қолган 13 та маҳаллада ўтказилган сайёр қабулларда жами 61 та мурожаат келиб тушди.
Ҳар бир Бюро фаолиятига оид масала бўйича масъуллар бевосита фуқаролар билан суҳбатлашишди.
Chodak tog‘li hududlarida xavfsizlik va qonuniylik — ustuvor yo‘nalish
Чодак худудидаги ноқонуний кўнгилочар объектлар бартараф этилмоқда
НАТАШАЛАР ТУЗОҒИ
Мўйноқ ҳудудидаги яна бир янги излов қудуғида катта босимда табиий газ оқими аниқланди
BYD UZBEKISTAN мурожати асосида “GASGO OIL” МЧЖ ҚКга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ
«Грин-карта» ҳозирча йўқ
NAMANGAN TUMANLARARO MA’MURIY SUDI TOMONIDAN 2025-YILDA KO‘RIB CHIQILGAN OMMAVIY-HUQUQIY MUNOSABATLARDAN KELIB CHIQADIGAN ISHLAR YUZASIDAN AXBOROT