Popular Posts

#Шифокорларга_хушхабар

Давлат тиббиёт муассасаларида камида 15 йил меҳнат қилган шифокор ва фармацевтларга хушхабар.

Энди олий таълимда контракт асосида ўқиётган фарзандингизнинг шартнома пулидан 30 фоизини давлат қоплаб беради!

⏺ Йиллик тўлов-контракт суммасининг 30 фоизи (БҲМнинг 15 бараваригача бўлган миқдорда) қопланади.

⏺Масалан: Контракт суммаси 20 млн сўм бўлса, давлат 6 млн сўм субсидия ажратади.

⏺Бир нечта фарзандингиз талаба бўлса, субсидия ҳар бири учун алоҳида ҳисобланади.

🗣Кимлар ушбу имкониятдан фойдалана олади?

⏺ Давлат тиббиёт муассасасида айни пайтда ишлаётган;

⏺ Камида 15 йиллик иш стажига эга бўлган тиббиёт ёки фармацевтика ходимлари.

(Фарзанди Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларидабакалавриат йўналишида тўлов-контракт асосида ўқиётган бўлиши керак).

❗️Ортиқча ҳужжат ва оворагарчиликка ўрин йўқ!

🟡 Иш стажи, қариндошлик ва талабалик мақоми тегишли идораларнинг ахборот тизимлари орқали автоматик текширилади. Ҳеч қандай қоғозбозлик талаб этилмайди.

👤 Маблағ нақд берилмайди — бевосита ОТМнинг ҳисобварағига ўтказилади. Фарзанд ўқишни давом эттирса, субсидия бакалавриат босқичи якунлангунига қадар ҳар ўқув йилида тўлаб борилади. Оилада бир нечта талаба бўлса, ҳар бири учун субсидия алоҳида ҳисобланади.

👉 Ариза топшириш жуда осон:

💬 my.gov.uz порталидаги тегишли хизматга киринг;

💬 Зарур маълумотларни тўлдириб, автоматик текширувга розилик беринг;

💬 Аризани юборинг ва натижани шахсий кабинетда кузатиб боринг.

Хизматдан фойдаланиш мутлақо бепул! Аризалар йил давомида қабул қилинади.