Popular Posts

“Одил судлов – 2030”: Янги босқичдаги ислоҳотлар – Инсон ҳуқуқлари ва адолат кафолати

Бугунги кунда мамлакатимизда барча жабҳаларда бўлгани каби, суд-ҳуқуқ тизимини тубдан такомиллаштириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Шужумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 14 августдаги “Одилсудлов-2030”: Янги Ўзбекистонда инсонҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилувчи халқчил ваадолатли суд тизимини барпо этиш стратегияситўғрисида”ги ПФ-160 сонли Фармони бу борадагиишларни янада юқори босқичга кўтарувчи тарихийқадам бўлди. 

Мазкур стратегия мамлакатимизда адолатустуворлигини таъминлаш, суд ҳокимиятинингчинакам мустақиллигига эришиш ҳамда аҳолинингсуд тизимига бўлган ишончини янада оширишгақаратилган устувор вазифаларни ўз ичига олади. Ҳужжатда белгиланган вазифаларга мувофиқ, суд тизимини замонавий талаблар асосидатакомиллаштириш бўйича аниқ механизмларбелгилаб берилди. 

Хусусан, 2027 йил 1 июлдан бошлаб умумийюрисдикция ва маъмурий суд йўналишларидаишларни қайта кўриб чиқиш ваколатига эга бўлган, бир нечта маъмурий-ҳудудий бирликларни қамраболадиган ҳудудлараро судлар фаолияти йўлгақўйилади. Бу ўз навбатида ортиқчаовворагарчиликларнинг олдини олиб, адолатни ҳарбир фуқарога яқинлаштиришга хизмат қилади. 

2027 йил 1 июлдан бошлаб тергов судьясигапроцессуал мажбурлов чораларини қўллаш(санкция бериш) жараёнида шахсни ушлабтуришнинг қонунийлиги ва асослилигини, шунингдек, гумон қилиш ёки айблов эълон қилишучун асослар етарлилигини қаттиқ назорат қилишваколатлари берилади. 

2027 йил 1 августдан бошлаб ягона судамалиётини шакллантирувчи Олий суд Раёсати қарорларини очиқ эълон қилиш ва мунтазамянгилаб бориш амалиёти жорий этилади. 

Бундан ташқари, замонавий ахборот технологияларини жорий этиш орқали суд тизимини янада шаффоф қилиш устувор йўналишлардан биридир. Фармонга кўра, 2027-йил якунига қадар Олий суднинг интерактив хизматларпортали (my.sud.uz) нинг янгиланган мобилиловаси ишга туширилиши ва порталда “Судгамурожаат намуналари” хизмати янадатакомиллаштирилиши белгиланган. Бу фуқароларгауйдан чиқмаган ҳолда судга мурожаат қилиш ва ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш имкониятларини янадакенгайтиради. 

Хулоса қилиб айтганда, ПФ-160-сонли Фармонасосида ҳаётга татбиқ этилаётган “Одил судлов – 2030” стратегияси жамиятимизда қонунустуворлигини таъминлаш, ҳар бир фуқаронингҳуқуқий манфаатларини ишончли ҳимоя қилишҳамда адолатли фуқаролик жамиятини барпо этишйўлидаги муҳим ҳуқуқий пойдевор бўлиб хизматқилади. 

Наманган туманлараро маъмурий судининг девонхона мудири Баходир Мамадалиев

Наманган туманлараро маъмурий судининг архив мудири Шахбозбек Оманов