Фурқат Шамсиев, ССВ болалар бош пульмонлоги, тиббиёт фанлари доктори, профессор:

⚡️Гигиеник қонун-қоидаларга риоя қилиш ва фарзандларига ўргатиш, қўлни совунлаб ювиш ёки антисептик воситалар билан мунтазам равишда дезинфекция килинг;

юзларини қўл билан кўп ушламасликка ўргатинг;

Хоналарни доимий равишда шамоллатиб туринг;

Болаларга йўталганда ёки акса урганда оғиз ва бурунни салфетка ёки тирсак билан ёпишни ўргатинг;

Фарзандларингизга касал бўлган болалар олдига яқин келмасликни уқтиринг;

Ҳимоя ниқобларидан фойдаланишни тушунтиринг;

Агар фарзандлари касал бўлиб қолган бўлса, мактабгача таълим муассасасига ёки мактабга юбормаслик лозим;

Шунингдек, болани тўғри ва рационал овкатланиши, сурункали инфекция ўчоқларини бартараф этиш ва чиниқтириш турли хил касалликларни олдини олишга ёрдам беради;

Болага қўшимча D витаминининг сувли эритмаси (Аквадетрим), аскорбин кислотаси, цинк ва селен моддалари, камқонликни даволаш мақсадида темир препаратлари тавсия этилса, нафас йўллари касалликларига қарши курашиш кучини оширишга ёрдам беради.

Грипп мавсуми бошланганда вакцинация ишларини олиб бориш хам яхши самара беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати

от Admin