Наманганда «ёши катта кўринган» қиз Президент мактаби имтиҳонига қўйилмади
Намангандаги Президент мактабига ҳужжат топширган қиз ёши катта кўрингани сабаб имтиҳонларга қўйилмагани ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқларда тарқалганди. Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги матбуот котиби Дилфуза Собирова бу бўйича «Bugun.uz»га тушунтириш берди.
Маълум бўлишича, Наманган шаҳридаги Президент мактабига 5- ва 6-синф ўқувчилари қабул қилинади. Бу ўқувчи қиз эса 6-синфни тугатган бўлган. Шу сабабли имтиҳонларга қўйилмаган.
Таъкидланишича, ҳужжат топшириш сайтида оммавий оферта мавжуд бўлиб, унда «мен тақдим этган барча маълумотларнинг тўлиқ ва ҳаққоний эканини тасдиқлайман» деган банд бор. Ота-она ёки ўқувчининг қонуний вакили ушбу офертадаги ҳужжатларни тасдиқласагина имтиҳонларга киритилади.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент мактабига кириш имтиҳони «қуёш тиғида» ўтказилгани хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистонда Президент мактаблари кириш имтиҳонларининг 1-босқичи қайси ҳудудларда ўтказилиши ва Президент мактаби имтиҳонларига тайёрлайдиган китоблар сотилаётгани айтилган хабарга ойдинлик киритилгани маълум қилинган.


Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ТОП–20 “Ақл марказлари” қаторидан жой олди
Бугун “метан заправкалар” ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади
“2-Халқаро Наманган авто фестивали” олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
Дастлабки эшитув институти
Дастлабки эшитув институти
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ёритишда фаоллиги учун Jurnalist24.uz жамоаси тақдирланди
Қозоғистон уруш сабаб келган россияликларни оммавий депортация қилмоқчи — ҳуқуқ ҳимоячилари