Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Олимхон Бабаханов томонидан Наманган шаҳридаги Гулпора маҳалласида кекса нуронийлар, ногиронлар ва ҳомиладор аёлларга тиббий хизмат кўрсатишни янада яхшилаш, патронажлар фаолиятини янада яқинлаштириш мақсадида “Тиббиёт хонаси” ташкил этилди.
Депутатимиз билан ўтказилган учрашувда маҳалламизга Тиббиёт хонаси ташкил этишда ёрдам сўраб мурожаат қилгандик дейди - маҳалла фуқароси Халимахон Тўхтабаева. Мана бугун депутатимиз ташаббуси ва ҳомийлигида Тиббиёт хонаси ташкил этилди. Биз маҳалла аҳолиси бундан бенихоят хурсандмиз.
Тиббиёт хонасида маҳаллага тиббий хизмат кўрсатувчи 9-сонли оила поликлиникаси шифокор ва патронаж хамширалари навбатчилик асосида тиббий хизмат кўрсатиши белгилаб қўйилди.
Мазкур Тиббиёт хонаси бугунги падемия даврида аҳоли саломатлигини мустахкамлаш, айниқса, коронавирусга қарши курашишга хизмат қилади.