Сизнинг ғоя, таклиф ва ташаббусингиз биз учун муҳим!
Юртимизда барча соҳалар ривожига эътибор қаратилиб, янгидан янги ғоя ва ташаббуслар ҳаётга изчил татбиқ қилинди. Энг муҳим ислоҳотлардан бири, тадбиркорларнинг эркин фаолият олиб боришига тўсқинлик қилаётган муаммоларга барҳам берилганидир.
Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 5 майдаги фармони билан ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили институти бир неча йиллардан буён тадбиркорларнинг тўпланиб қолган муаммоларига ижобий ечим топаётгани уларнинг ишида унум, иш фаолияти ривожланишида туртки бермоқда. Мазкур Бизнес-Омбудсман тадбиркорларнинг мурожаатларини тинглаш асносида уларнинг соҳани ривожлантириш борасидаги таклифларини ҳам қўллаб-қувватлаб, зарур шарт-шароитларни яратишда ўз ҳиссасини қўшаётганига алоҳида тўхталиб ўтиш жоиз.
Жумладан, ишбилармонларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бизнес- омбудсман бир неча йиллардан буён тадбиркорларнинг тўпланиб қолган муаммоларига ижобий ечим топаётгани иш фаолиятида ривожланиш бўлишига туртки бўлмоқда.
Наманган вилояти ўзининг тадбиркорлик мактабини ярата олган кам сонли вилоятлардан бири. Мазкур соҳанинг турли йўналишларида устоз-шогирд анъаналарини ҳаётга татбиқ қилиши билан ҳам ном қозонган. Замон ривожланиши вилоят ишбилармонларини янгидан-янги лойиҳалар устида иш олиб боришга ундади. Ўзининг маҳсулотларини дунё бозорига олиб чиқиб, юртимиз иқтисодига муносиб ҳисса қўшаётган “Chust textile” корхонаси шулар жумласидандир. Мазкур корхона вилоятимиздаги тайёр трикотаж маҳсулотларини экспорт қилувчи энг йирик корхона ҳисобланади.
Маҳаллий тадбиркорлар томонидан 2007 йилда асос солинган мазкур корхонада дастлаб 50 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланган бўлса, бугунги кунда ишчиларнинг сони 1700 кишига етди.
“Chust textile” хусусий корхонаси Наманган вилоятида ишлаб чиқарувчи экспортёрлар орасида етакчилардан. Жорий йилнинг ўтган 6 ойида корхонада хорижга экспорт қилинган маҳсулотлар суммаси 7 миллион АҚШ долларини ташкил этди. Мазкур рақам ўтган йилнинг шу даврига таққосланганда, 2 миллион доллар кўп маҳсулот экспорт қилингани, самарадорликка эришилганини кўрсатади.
Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти шу йилнинг февраль ойида Наманган вилоятига ташрифи чоғида “Наманган” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида фаолият юритувчи “Chust textile” хусусий корхонаси фаолияти билан танишган эди.
Корхона раҳбари, “Дўстлик” ордени соҳиби Дилшод Исматуллаевнинг айтишича, жорий йилда яна бир муҳим вазифа амалга оширилмоқда. Жумладан “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” рўйхатларида турувчи фуқароларнинг бандлигини таъминлашдир. Шу билан бир қаторда уларни ушбу дафтарлардан чиқариш бўйича амалий саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда.
“Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти: янги формат, янги ташаббус ва ечимлар майдони” доирасида тадбиркорлик субъектининг таклиф ва ташаббуслари қўллаб-қувватлаш борасида Бизнес-Омбудсман томонидан зарур чоралар кўрилмоқда.