Хушхабар! “Ватанпарвар” ташкилоти спортчиси Россияда ғолибликни қўлга киритди

Мазкур нуфузли спорт мусобақасида 9 та давлат, жумладан, Россия, Ўзбекистон, Озарбайжон, Беларус, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Молдова ва Арманистондан 14 ёшдан 23 ёшгача бўлган тажрибали спортчилар беллашмоқда.Қувонарлиси, ушбу мусобақанинг пневматик қуролдан ўқ отиш йўналишида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси – Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгашининг ўқ отиш спорти секцияси аъзоси Муҳаммад Камалов фахрли 1-ўринни эгаллаб, олтин медалга сазовор бўлди.
Айтиш жоиз, бу “Ватанпарвар” ташкилоти спортчисининг Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллигига муносиб совғаси бўлди.Наманганлик Муҳаммад Камалов 2002 йилда туғилган бўлиб, 6 йилдан буён, “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгашининг ўқ отиш спорти секциясида Муҳаббат Кондакова ва Вадим Кондаков мураббийлиги остида шуғулланиб келмоқда. Ёш спортчи бир неча маротаба республика ва халқаро мусобақаларда ғолибликни қўлга киритиб,
2020 йилда имтиёз асосида Наманган Муҳандислик-қурилиш институтига ўқишга қабул қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Қозон шаҳрида ўтаётган биринчи МДҲ давлатлари ўйинлари 11 сентябрь куни якунига етади. Ҳозирда Ўзбекистон спортчилари Россия терма жамоасидан кейин иккинчи ўринни эгалаб турибди.
Ҳалок бўлганларнинг оилалари ташлаб қўйилмайди
Президентдан «дух» олган «Зулфиячи» қиз суди ёпиқ тарзда ўтказилади
“UZAUTO MOTORS” АЖга нисбатан иш қўзғатилди
Ўзбекистонда ўғил болалар кўп туғиляптими ёки қизлар?
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш
МАЪМУРИЙ СУДЛАРГА МУРОЖААТ ҚИЛИШДА ТЎЛАНАДИГАН ДАВЛАТ БОЖИ БЎЙИЧА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРГА ИМТИЁЗЛАР БЕРИЛДИ
NAMANGAN TUMANLARARO MA’MURIY SUDI TOMONIDAN 2025-YILDA KO‘RIB CHIQILGAN OMMAVIY-HUQUQIY MUNOSABATLARDAN KELIB CHIQADIGAN ISHLAR YUZASIDAN AXBOROT
Chodak tog‘li hududlarida xavfsizlik va qonuniylik — ustuvor yo‘nalish
Чодак худудидаги ноқонуний кўнгилочар объектлар бартараф этилмоқда
НАТАШАЛАР ТУЗОҒИ