Наманган вилояти ҳокимлиги томонидан ишлаб чиқилган “www.taklifim.uz” порталининг тақдимотига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Толибжон Юсупов порталнинг аҳамияти, уни ишлаб чиқиш ва амалиётга тадбиқ этишнинг заруратига алоҳида тўхталиб ўтди.Вилоят ҳокимлиги АКТ ривожлантириш маркази раҳбари Бахтиёр Ахунбабаев порталнинг имкониятлари, таклифларни киритиш бўйича кўргазмали тақдимот ўтеазмоқда.Хусусан, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолияти очиқлигини таъминлаш, бошқарувда кенг жамоатчилик иштирокига эришишда ОАВ вакиллари ва блогерларнинг ўрни беқиёс. Фуқаролар мурожаатлари билан ишлашни янги босқичга олиб чиқиш, дастурларни ишлаб чиқишда аҳоли фикрини ўрганиш ва унга суяниш, энг асосийси вилоятимизда истиқомат қилувчи юртдошларимизнинг таклифларини тизимлаштириш, гуруҳлаш ҳамда ҳудудий ва соҳалар кесимида зарурлик даражасини аниқлаштириш орқали кенг кўламли ислоҳотларни давом эттириш асосий мақсад қилиб олинган.Ушбу портал мамлакатимизда илк маротаба Наманган вилоятида келгуси йил учун инвестиция ва бошқа ҳудудий дастурларни шакллантиришда фуқаролар, оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар ва кенг жамоатчилик иштирокини таъминлаш ҳамда уларнинг берадиган таклифларини қабул қилиш, ишчи гуруҳи томонидан ўрганишда шаффофликни таъминлашнинг замонавий механизми ҳисобланади.

Ижтимоий соҳада умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим ташкилотлари, тиббиёт муассасалари, спорт ҳамда маданият объектларини янги қуриш, реконструкция, мукаммал таъмирлаш, жорий таъмирлаш каби таклифлар киритиш имкониятлари мавжуд.Мухандислик-коммуникация ва инфратузилма объектлари бўйича ички йўлларни асфальтлаш, шағаллаш, электр таъминоти, ичимлик суви ҳамда оқава сув (канализация) йўналишларида тармоқ тортиш, реконструкция қилиш, жорий таъмирлаш, таянч устунлари (столба), ТП (трансформатор) ўрнатиш, иншоот қуриш каби таклифларни бериш мумкин. Бундан ташқари, интернет ва алоқа, кўча ёритиш тизимлари, чиқиндихона ташкил этиш, транспорт йўналишлари ва автобекатларни қуриш каби йўналишларда ҳам таклифлар киритиш имкони яратилди.

Ҳалок бўлганларнинг оилалари ташлаб қўйилмайди
Президентдан «дух» олган «Зулфиячи» қиз суди ёпиқ тарзда ўтказилади
“UZAUTO MOTORS” АЖга нисбатан иш қўзғатилди
Ўзбекистонда ўғил болалар кўп туғиляптими ёки қизлар?
ВИ БРИКС ўйинлари Ўзбекистон делегацияси учун муваффақиятли бошланди
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш
Туркманистон Марказий Осиёда биринчи бўлиб пластик пулни муомалага киритди
Ғазога гуманитар ёрдам етказиб бериш келишилган даражадан пастлигича қолмоқда.
«Грин-карта» ҳозирча йўқ
Россияда доллар курси 75 рублга тушиб кетибди.