Шавкат Мирзиёев Душанбеда ШҲТ саммитида иштирок этади

16-17 сентябрь кунлари Президент Шавкат Мирзиёев Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.16 сентябрда давлат раҳбари Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Россия президенти Владимир Путин ва Покистон бош вазири Имрон Хон билан, 17 сентябрь куни эса Эрон президенти Иброҳим Раисий билан икки томонлама учрашувлар ўтказади.17 сентябрь куни эса давлат раҳбарларининг йиғилиши ўтказилади. Йиғилиш якунида ШҲТга раислик Тожикистондан Ўзбекистонга ўтади. Ўша куни янги форматдаги «Шанхай ҳамкорлик ташкилоти — Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти» учрашуви бўлиб ўтади. Унда томонлар Афғонистондаги вазиятни муҳокама қиладилар.Шунингдек, ҳафта давомида Президент ҳузурида ижтимоий-иқтисодий соҳаларга оид тақдимотлар ўтказилиши режалаштирилган.
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ТОП–20 “Ақл марказлари” қаторидан жой олди
Бугун “метан заправкалар” ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади
“2-Халқаро Наманган авто фестивали” олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
Дастлабки эшитув институти
Дастлабки эшитув институти
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ёритишда фаоллиги учун Jurnalist24.uz жамоаси тақдирланди
Қозоғистон уруш сабаб келган россияликларни оммавий депортация қилмоқчи — ҳуқуқ ҳимоячилари