Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилояти бошқармаси туман, шаҳар давлат хизматлари марказлари ходимлари томонидан аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига тез ва сифатли хизмат кўрсатиш билан бирга, бориш қийин бўлган ҳудудларда, шунингдек, ногиронлиги бор шахсларга сайёр давлат хизматларини кўрсатиб келмоқда.
Шунингдек, Наманган туман давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан туманнинг “Нуртепа” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи ногиронлиги бор фуқаро Ойимхон Ғойиббоева хонадонига бориб “Никоҳда туриш ёки турмаслиги тўғрисидаги маълумотномаси олиш хизмати” бўйича ариза олиниб, сайёр давлат хизмати кўрсатилди, шунингдек Наманган тумани марказидан километр олисда жойлашган “Қўқонқишлоқ” МФЙда яшовчи фуқаро Ҳусанбой ота Мусаевга яшаб турган хонадонининг эгалик ҳуқуқини берувчи кадастр ҳужжатини шакллантиришда амалий ёрдам бериш мақсадида унинг уй манзилига борган ҳолда сайёр давлат хизмати кўрсатилди.