Франция Афғонистондаги янги “Толибон” ҳукуматини тан олишдан ва улар билан алоқа қилишдан бош тортади, деди ТИВ раҳбари Жан-Ив Ле Дриан.“Франция бу ҳукуматни тан олишни ёки у билан алоқа қилишдан бош тортади. Биз уларга бир нечта шартлар қўйганмиз ва ҳозирда уларнинг ҳаракатини кутяпмиз”, – деди Ле Дриан France 5 телеканалига берган интервьюсида.

Франция “Толибон”га Афғонистондан фуқаролар ҳеч қандай тўсиқсиз чиқиб кетишга рухсат бериш, толибларнинг бевосита назорати остида бўлмаган ҳудудларга гуманитар ёрдам етказиб беришга рухсат бериш, аёллар ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ва “Ал-Қоида” террористик ташкилоти билан ҳамкорликни тўхтатишни талаб қилишган.“Улар бир неча маротаба чет эллик ва афғонларнинг мамлакатдан ҳеч қандай тўсиқсиз чиқиб кетишига рухсат беришларини айтишди ва инклюзив ва вакиллик ҳукумати ҳақида гапиришди. Лекин улар ёлғон гапиришяпти. Ҳеч қандай натижа йўқ”, – деди вазир.Эслатиб ўтамиз, август ойининг бошида Толибон Афғонистон ҳукумат қўшинларига қарши ҳужумини кучайтирди, 15 августда Кобулга кирди ва эртаси куни уруш тугаганини эълон қилди.Август ойининг охирги икки ҳафтасида АҚШ ҳарбийлари ҳимояси остидаги Кобул аэропортидан Ғарб фуқаролари ва улар билан ҳамкорлик қилган афғонларни оммавий эвакуация қилиш юз берди.31 августга ўтар кечаси АҚШ ҳарбийлари Кобул аэропортини тарк этиб, АҚШнинг Афғонистондаги қарийб 20 йиллик ҳарбий хизматини тўхтатди. 6 сентябрь куни Толибон Афғонистоннинг 34 вилоятининг охиргиси бўлган Панжшир жанглар билан ўз назоратига ўтганини эълон қилди.Эртаси куни Афғонистон муваққат ҳукумати таркиби эълон қилинди. Унга биринчи “Толибон” ҳукмронлиги даврида ташқи ишлар вазири бўлган ва 2001 йилдан бери БМТ санкциялари остида бўлган Муҳаммад Ҳасан Охун раҳбарлик қилади.Амир Хон Мутаки Ташқи ишлар вазирлигига, Муҳаммад Ёқуб Мудофаа вазирлигига, Мулла Саражуддин Ҳаққоний Ички ишлар вазирлигига раҳбар бўлди.

от Admin