Юқори мартабали меҳмон Ўзбекистонга ЕХҲТнинг ОAВ бўйича Марказий Осиё конференциясида иштирок этиш учун келган.Учрашувда Ўзбекистон ва ЕХҲТнинг ОAВ эркинлиги бўйича бюроси ўртасида сўнгги йилларда ўрнатилган очиқ ва ишончли мулоқот ҳақида суҳбат бўлди. Сўз эркинлигини таъминлаш ва оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш соҳасида яқин ҳамкорликни давом эттиришга қатъий ният билдирилди.ЕХҲТ вакили Ўзбекистонда мустақил оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган саъй-ҳаракатларни юқори баҳолади ва ОAВ эркинлиги бўйича бюро бу жараённи ҳар томонлама қўллаб -қувватлашини маълум қилди.Тадбирда, шунингдек, сўз ва фикр эркинлиги тамойилларини ҳимоя қилиш ва илгари суриш, ОAВ соҳасида қонун ижодкорлиги бўйича илғор хорижий тажрибани ўрганишда бюро томонидан кўмаклашишга оид ҳамкорликнинг долзарб йўналишлари юзасидан фикр алмашилди.

от Admin