Юртимизда тадбиркорларга яратилган қулай шарт-шароитлар сабаб кўплаб ишлаб чиқариш корхоналарига асос солиниб, янгидан-янги иш ўринлари яратилмоқда. Бундай эзгу ташаббусларга давлат хизматлари агентлиги ҳам ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда. Айниқса, мазкур соҳага Наманган вилоятида ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, ишбилармонларни қўллаб-қувватланмоқда.Наманган вилоятининг Давлатобод туманидаги Ёшлар кичик саноат зонасидан тадбиркорларга ер ажратилиб, ўз меҳнат фаолиятини олиб бориш учун жой ҳозирланаётган эди. Ишбилармон соҳа вакиллари қисқа фурсатларда бир-биридан шинам бино-иншоотларни қуриб битказдилар. Мазкур объектларни Муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш ҳамда қуриб битказилган бино ва иншоотларга кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича Давлатобод давлат хизматлари маркази ходимлари сайёр давлат хизматлари кўрсатди.ДХА Наманган вилоят бошқармаси матбуот хизматиДХА Наманган вилоят бошқармаси матбуот хизматиБир ҳафта мобайнида Наманган шаҳар давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан тадбиркорларга 250 дан ортиқ сайёр давлат хизматлари кўрсатилди.Сайёр хизмат тадбирини айнан янги қуриб битказилган кичик саноат зонасида ўтказишдан асосий мақсад, ишбилармон соҳа вакилларини вақт ва ортиқча маблағларини тежалишига ҳисса қўшишдан иборат.