Наманган давлат университетида талаба ёшлар ва профессор-ўқитувчилар учун ҳуқуқий тарғибот тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда Наманган вилояти ҳокимлиги бош мутахассиси И.Саъдуллаев, Наманган вилояти ИИБ масъул ходимлари майор М.Убайдуллаева ва капитан З.Жамаловлар иштирок этишди.
Тадбирни университет ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Н.Дехканов кириш сўзи билан очиб берди ва айни пайтда мамлакатимизда ёшларга қаратилаётган эътибор ҳамда яратиб берилган шароитлар, олий таълимга қамровнинг ошиши, ёшларни бўш вақтини самарали ўтказиш соҳасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида фикр билдирди.
Наманган вилояти ҳокимлиги бош мутахассиси И.Саъдуллаев эса янги таҳрирда қабул қилинган «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонуннинг мазмун-моҳияти тўғрисида, Наманган вилояти ИИБ масъул ходимлари майор М.Убайдуллаева ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш, унинг ҳуқуқий оқибатлари бўйича, капитан З.Жамалов Наманган вилоятида ёшлар ўртасида жиноят содир этилиши ҳолатлари кўрсаткичлари, бу борада тизимда олиб борилаётган амалий чора-тадбирлар ҳақида маъруза қилишди.
Тадбир баҳс мунозара усулида давом эттирилди ва талаба ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга тўлиқ жавоб олишди.
Тадбир якунида Наманган давлат университети ва Наманган вилояти ИИБ ўртасида тузилган меморандум ҳамда ҳамкорлик режаси тақдимоти бўлиб ўтди. Келгусида университет ва вилоят ИИБ ҳамкорликда учрашувлар ҳамда давра суҳбатлари, семинарлар олиб бориш бўйича келишиб олинди.
Наманган давлат университети Матбуот хизмати